Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Туркманистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Туркманистон терма жамоаси даража жиҳатдан Ўзбекистон билан тенглаша олмаслигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Аммо, туркманлар ўз майдонида Осиёнинг исталган терма жамоасига бош оғриқ бўла олишади. ЖЧ-2018 саралашида Эрон билан 1:1 ҳисобидаги дуранг сўзимизнинг исботи бўла олади. Айниқса, Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинлар Туркманистон учун дерби мақомида кечади ва қўшниларимиз ортиқча қўполлиги билан ажралиб туришади.

Бугунги учрашувда Туркманистон терма жамоаси чуқур ҳимоядан ҳаракат қилишини тахмин қилиш қийин эмас. Фақатгина ўйиннинг бошида ўз мухлислари қаршисида бироз босим қилишга ҳаракат қилиши мумкин. Ўйиннинг колган қисмида рақибларимиз қарши ҳужумдан ўз имкониятларини кутишади. Рақибнинг асосий ва ягона қуроли бу - узоқ масофадан бериладиган зарбалар. Чунки терма жамоа сафида тажрибали Арсланмурад Аманов, Эльман Тагаев ва Руслан Мингазов каби ижрочилар йиғилган.

Туркманистоннинг сўнгги ўйинларини кузата туриб, ҳимоянинг сўнгги линияси юқори ўйнаган ҳолда, сунъий ўйиндан ташқари ҳолат тузоғини яратишга ҳаракат қилишини кўриш мумкин. Бундай ҳолатларда тезкор Шомуродов ёки вингерларимизга ҳаволатиб бериладиган узун паслар - уларнинг яккама-якка вазиятга қочиб кетишларига замин яратиши мумкин.

Туркманистоннинг яна бир кучсиз томони - бу стандарт вазиятлардаги палапартиш ҳимояланишидир. Бурчак ва жарима зарбалари пайтида, бўйдор марказий ҳимоячиларимиз бу нуқсондан унумли фойдаланишлари мумкин.

P.S. Рақиб жамоа таҳлили - рақибдан қўрққандан эмас, балки ҳар бир рақибни жиддий қабул қилган ҳолда, футболчиларнинг ҳушёрлигини ошириш учун амалга оширилади.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 18:30, 16.11.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.