«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси испан матбуотига берган интервьюси чоғида ўзини футбол тарихидаги энг кучли футболчи деб билмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Ўзимни футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб ўйламайман. Бунга ҳаракат ҳам қилмайман. Шунчаки ҳар куни одатдагидек машғулотлар олиб бораман. Мен учун индивидуал ютуқлардан кўра, жамоамнинг муваффақияти муҳимроқ. Асосийси жамоам ғалабаларни давом эттириши», дейди Месси.