Кириш Регистрация

Ўзбекистон U17га нимчорак финалда Англия ёки Аргентина рақиб бўлади

Баҳо:
+ | -

Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда бугун яна икки гуруҳда сўнгги тур ўйинлари ўтказилди. Натижада Ўзбекистон U17 термаси рақиб бўлиши мумкин бўлган икки рақиб қолди.

Бу — "С" ғолиби Англия ёки "D" гуруҳи ғолиби Аргентина. Хўш қандай қандай ҳолатда бизга қайси рақиб тушади?

Агар "E" ва "F" гуруҳларида 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқмаса, биз 1/8 финалда Аргентина билан ўйнаймиз. Улардан бири кейинги босқичга чиқса, ўсмирларимизга Англия рақиблик қилади.

Масалан:

"E" гуруҳининг 3-турида Буркина Фасо - Жанубий Корея ўйинида дуранг қайд этилса ва;

"F" гуруҳининг сўнгги турида Янги Зеландия - Мексика учрашувида 0:0 ҳисобида дуранг (айнан — 0:0*) қайд этилса —
 
бу гуруҳлардан 3-ўрин эгалари кейинги босқичга чиқа олмайди ("А" гуруҳидаги Индонезия чиқади). Бу ҳолат рақибимиз Аргентина бўлади.

Агар Англияга тушсак, нимчорак финал баҳсини 22 ноябрь, чоршанба куни ўтказамиз.

Мабодо рақибимиз Аргентина бўлса, 1/8 финал ўйини 21 ноябрь, сешанба куни ўтказамиз.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 20:24, 17.11.2023.
Ўқилди: 4311 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик