"Ливерпуль" ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо терма жамоанинг Ирландия устидан қозонилган ғалабаси (1:0) ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, бу муваффақият “апелсинлар”га 2024 йилда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш имконини берди.
“Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан тўғридан-тўғри саралаш учун уч очко кераклигини билардик. Биз кўп вазиятлар яратдик, аммо янада кўпроқ гол уришимиз керак эди", - дея Гакпо сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Гакпо, шунингдек, кучли футболчилар сони кўпроқ бўлган Нидерландия бўлажак Европа чемпионатида яхши ўйин кўрсатишига умид билдирди.