Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сергей Арслонов: "Танаффусдан кейин ўйиннинг бориши ўзгариб кетди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Олимпик"ни кучли шаклланган, шижоатли жамоа эканлигини билардик. Улар нафақат ёшлардан ташкил топган жамоа, балки клубнинг мураббийлар штабини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Биринчи таймда ҳам яхши ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда ҳам кичик имкониятлардан фойдаланишга интилдик. Танаффусдан кейин ўйин сурати бутунлай ўзгариб кетди. Анча жанговар ўйин кўрдик. Учрашув тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, хавфли вазиятлар кўпроқ рақиб дарвозаси олдида юз берди. Биз кўзлаган мақсадга эришдик.

Шамсиевнинг жароҳати жиддий ва тикланиш жараёни узоқлашиб кетаётганидан хавотир оляпмиз. Султонмуродовда ҳам жароҳат бор, лекин у тез орада тахминан икки хафталарда сафга қайтади, деб ўйлайман

Имкон қадар тажрибали ўйинчилар билан ҳамоханг равишда ёшларни тарбиялаш, уларни таркибга қўшиш, клубимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз тарбиялаётган йигитлар келажакда гранд жамоаларимиз ва хориж жамоаларида ўйнаш учун трамплин вазифасини ўтаб беради. Юқорида таъкидлаганимдек, ёшларга кўпроқ эътибор қаратиш ва тажрибали ўйинчилар ёрдамида маҳоратини ошириш устивор вазифаларимиз қаторига киради.

Агар ритм ҳақида таъкидлайдиган бўлсак, буни турлича тушуниш мумкин. Масалан, тўп майдондан чиқиб кетганида бу ўйин ритмига ёмон таъсир қилади. Қолаверса, ўйин сифатига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Футболчиларимизга ўйинни чўзиш, ритмни тушириш каби тушунчаларни бермаймиз ва ўргатмаймиз. Тезкор ўйинни, тўп майдон ичида бўлишини кўпроқ ўргатамиз. Фалсафамиз майдонда кўпроқ ҳаракат қилиш ва "Сурхон"даги ёшларга ўйнаш учун имконият яратиб бериш ҳисобланади”, – деди Арслонов.

Киритилди: 22:20, 19.11.2023.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6094]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [5981]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [5298]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [4806]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [3643]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3456]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3152]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2928]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2880]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2117]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик