«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионати ғалаба қозониши ва примерада «Реал»нинг кўрсатадиган рақобати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Испания чемпионатида барча масалага ойдинлик киритилгани йўқ. Бир неча йил олдин «Реал» биз билан ўртадаги катта фарқни йўқотишга муваффақ бўлганди. Шундай экан «Барселона» худди мана шу руҳда ўйнашда давом этиши керак».
«Мен учун ҳеч қандай совринни Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга тенглаштириб бўлмайди. Терма жамоа номини бутун дунёга машҳур қилиш — бундан яхшироқ нарса борми яна?», дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com» нашри.