Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Роналду ва Салоҳнинг АПЛдаги фаолиятини солиштирамиз. Статистика нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду ҳамда Муҳаммад Салоҳлар йигирма биринчи асрнинг энг яхши футболчилари сирасига киради. Сўнгги бир неча йиллар давомида улар иштирокида футбол мухлислари бир-биридан ажойиб баҳсларни гувоҳ бўлишди. Умумий олганда, бу иккисини солиштириш нотўғри бўлади – Роналдунинг "Реал"да қилган ишлари уни барча даврларнинг энг яхшиларидан бирига айлантирган. Аммо АПЛ бўйича уларни солиштириб кўрсак бўлади. Демак, ушбу жуфтлик АПЛ тарихидаги ёрқин юлдузлар сифатида солиштирилади.

Энг яхши мавсум

Салоҳ "Ливерпул"да ўзининг энг яхши мавсумини ажойиб ўтказган. Ўшанда ҳужумчи 32 та гол ва 10 та ассистга муаллифлик қилади. Премьер-лига "олтин бутса"си билан биргаликда, мисрлик Европада йил ўйинчиси ҳамда Англиядаги энг яхши футболчи деб топилган. Аммо унинг жамоаси бўлмиш "Ливерпуль" мавсумни 4 ўринда тугатади.
Роналду эса "МЮ" билан энг зўр мавсумида 31 та гол уради. Унинг ассистлари сони 6 та эди. Юқорида Салоҳ эришган совринлар билан бир қаторда, Роналду Англия чемпиони бўлади ҳамда "Олтин тўп"га эга чиқади. Ҳа, рақамлар Салоҳнинг унумли ҳаракатларини яхшироқ кўрсатган. Аммо Роналду 2008 йилда дунёнинг энг яхшисига айланади. 2019 йил, Салоҳнинг авжига чиққан даврлари эса, унинг "Олтин тўп" рўйхатида бешинчи сифатида эътироф этилиши билан тугаган.

Ғолиб: Роналду

Голлар уриш

АПЛнинг ўзида Салоҳ Роналдудан кўра кўпроқ гол урган. Унинг ассистлари ҳам португалияликникидан кўпроқ. Бу факт. Яна шу нарса ҳам фактки, Роналду ўз даврида юқори даражали тўпурар бўлган. Шу сабабли Роналдуни бу борада устун қўйишга мажбурмиз.

Плеймейкерлик

Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" сафида Мане ва Фирмино даврида ҳам энг яхши тўпурар эди. Ундан ташқари, мисрлик ажойиб ассистент ҳам бўлган. Маълумот учун, Салоҳ АПЛда жами "Ливерпул" ва "Челси" учун 63 та голга муаллифлик қилган. У 2021/22 йилда энг яхши ассистент совринига ҳам лойиқ топилганди.
Роналдуга келадиган бўлсак, у икки давр давомида жами 37 та ассист ижро этган. Шу сабабли Салоҳ бу борада мутлақо устундир.

Умумий

Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан юксакликка эришди. У ютиш мумкин  бўлган барч совринни қўлга киритганди. Роналду эса нафақат Англияда, балки бутун Европада тенгсиз деб топилган. У ўзи ўйнаган барча жамоаларда тўпурар эди (Салоҳ ҳақида бундай дея олмаймиз). Қолаверса, Роналду "Олтин тўп"га эга чиқиш борасида тарихдаги иккинчи яхши футболчи. Эришилган совринлар уларнинг қай бири солиштиришда ғолиб эканини айтиб турибди.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: 90min.com
Киритилди: 12:09, 21.11.2023.
Ўқилди: 2514 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3157]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2043]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1784]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1767]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1658]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1444]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1436]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1382]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1326]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик