Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Евро-2024 саралаш плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими қандай ўтказилади?

Баҳо:
+ | -

Евро-2024 гуруҳ босқич ўйинлари якунланди ва плей-офф ўйинлари натижаларига кўра турнирнинг қолган уч иштирокчиси аниқланади. Шу билан бирга, барча жуфтликлар ҳали маълум эмас, шунинг учун биз қуръа ташлашни кутмоқдамиз, унинг тартиби билан қуйида сўз юритамиз.

Плей-офф формуласи

Маълумки, охирги пайтларда плей-офф формуласи анча чалкаш бўлиб қолди. Евро-2024нинг қолган учта иштирокчиси Миллатлар лигаси дивизионлари асосида аниқланади: А, Б ва C гуруҳлардан биттадан жамоа. Яхшиямки, Д дивизиони (энг кучсиз) ўз плей-оффига эга эмас. Бироқ, унинг энг яхши жамоаси плей-оффга чиқди, чунки А дивизионидан фақат иккита жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқа олмади. Натижада Эстония Еврода иштирок этиш ҳуқуқи учун кураш олиб боради.

Энг оддий ҳолат C лигасида бўлиб чиқди. Плей-офф жуфтликлари у ерда маълум. Ярим финалда энг яхши натижа қайд этган Грузия Люксембургни (бешинчи), Греция эса Қозоғистонни қабул қилади. Рейтингда учинчи ўринни эгаллаган Туркия еврога тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

А ва Б лигаларига келсак, чалкашликлар бор. Юқорида айтиб ўтганимиздек, энг кучли дивизион иштирокчиларидан фақат Польша ва Уэльс терма жамоалари тўғридан-тўғри кўҳна қитъанинг энг нуфузли турнирларидан бирига чиқа олмади. Полшаликлар эстонияликларга қарши майдонга тушади. Уэлсликларга келсак, уларнинг рақиби қуръа натижасига кўра аниқланади. Шунингдек, Б дивизиондаги энг яхши жамоалар - Исроил ва Босниянинг рақиби ким бўлишини кутиш керак. 

Шундай қилиб, Миллатлар Лигаси Б дивизионининг турнирга ҳали тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритмаганлар орасидан энг яхши бешта жамоаси Еврода ўйнаш имкониятини сақлаб қолади. Юқорида таъкидланганидек, энг яхши жамоалар – Исроил ва Босния плей-оффнинг ушбу қисмида қолиб, ярим финални ўз майдонида ўтказади.

Қуръани Финляндия, Украина ва Исландия кутмоқда. Унинг натижаларига кўра, иккита жамоа мос равишда Исроил ёки Босния билан, яна бири А Лига йўлидаги Уэльс билан баҳс олиб боради. Учала жамоа ичида Финляндия энг яхши, Исландия эса энг ёмон ҳолатга эга. Шу сабабдан «суоми»лар Б лигасида фақат Боснияга қарши ўйнай олади. Жангларнинг бу қисмида исландлар фақат Исроилга қарши ўйнайди. Украина эса Уэльс ёки Босния (агар Финляндия А йўлига ўтса) ёки Исроил (агар исландлар Уэльс билан ўйнаса) билан ўйнаши мумкин. Умуман олганда, ҳали ҳам чалкашликлар мавжуд.

Жамоаларга қуръа ташлашдан ташқари ўйинлар учун ҳам қуръа ташланади. Ярим финал мезбонлари аллақачон маълум. А лигасида булар Польша (Эстония билан ўйнайди) ва Уэльс, Б лигасида Исроил ва Босния, C лигасида Грузия (Люксембургга қарши) ва Грециядир (Қозоғистонга қарши).

Ҳар бир йўлда финал ўтказиладиган жой қуръа натижаларига кўра аниқланади. Бундан ташқари, ҳозирда ўз ҳудудида ўйинлар ўтказиши тақиқланган Исроил ҳам унда иштирок этади.

Евро-2024 плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтади? Саралаш плей-офф босқичи ёки биз илгари атаганимиздек, плей-офф ўйинларига қуръа ташлаш маросими 23 ноябрь, пайшанба куни 16:00 да бўлиб ўтади. УЕФА қароргоҳи Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган.

Киритилди: 13:47, 23.11.2023.
Ўқилди: 2008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.