Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Қаҳрамон Асланов «Бекҳэм» ҳужжатли сериалига тақриз ёзди

Баҳо:
+ | -

«Бекҳэм» ҳужжатли мини-сериалини тугатдим. Икки жиҳат эътиборимни тортди, гўёки ҳаммасини биламан деб ўйлаганим футболчи ҳақида янгилик бўлди.

Биринчиси. Алекс Фергюсон ҳақ экан. Яъни ростан ҳам, қисман, Виктория Дэвиднинг фаолиятига ўз таъсирини ўтказган. Балким, қайсидир маънода салбий таъсир бўлгандир. Одатда, бундай ҳолатларда, оила учун қилинган қарорларни «қурбонлик» деб ҳам атаймиз.

Лекин биласизми, бу аслида қурбонлик эмас. Нормал ҳаёт. Мезон. Танлов. Аслида Бекҳэм биз учун фақат футболчи - ҳаётини ана шу каръера томонидан қараймиз, шу ўлчовлар билан сценарий ёзамиз, қадриятларда устун қўямиз. Ҳақиқатда эса, ҳаётидаги қарорларни қабул қилиш палласида приоритетларни белгилаш фақат ва фақат ўша инсоннинг ўзининг ҳаққидир.

Ҳа, балким у Манчестерда ёки Мадридда уч-бешта кўпроқ соврин ютиши мумкин эди, хўп, лекин ўрнига қўлга киритилган бойлик - оиласини сақлаб қолгани, улар билан ўтказган, ўтказаётган қандайдир даврлар, хотиралар Бекҳэм учун қадрлироқ бўлиши мумкин-ку? Ким айтди, футболчи учун фақат голлар муҳим деб?

Инсон баъзида оила, баъзида ишини ўйлаб қарорлар қабул қилади ва албатта, мана шу танловлар орасидаги мувозанат гармонияни яратади. Инсонлар бир-бири учун яшаб ҳам, бир-бири учун ён бериб ҳам бахтли бўла оладилар. Умуман бошқача бахт ҳам йўқ, менимча.

Назаримда умр йўлдоши сифатида ростанам кучли аёлни танлаб, Бекҳэм адашмаган ва у  ҳеч бир қароридан ҳозир афсусда эмас, назаримда. Йўқотган бўлса, Фергюсон йўқотгандир, жамоадошлари, инглиз футбол мухлислари, умуман футбол мухлислари, биз, аммо асло Бекҳэм эмас.

Иккинчиси. Тўрт қисмли фильмнинг охирги қисмини кўришга шошилмадим. Манчестер, Мадриддаги асосий йиллар орида қолгач, яна нима билан ҳайрон қолдириш мумкин? АҚШ, Милан, Париждаги гламур ҳаётми?

Эмпатия, деган тушунча бор. Бошқа инсоннинг туйғуларини ҳис қила олиш. Биз футболчиларни майдонда кўп кўрамиз, талаб ва танқид қиламиз, аммо аввало улар ҳам инсон, кимдир касал бўлади оиласида, ўлади, жанжал бўлиши мумкин, муваффақиятсизликларни яшаб ўтади. Кўпинча саҳна ортида бўлгани учун номаълум қолади.

Охирги серияда Бекҳэмнинг икки марта йиғлаганини кўрсатишди. Биринчиси, ПСЖдаги сўнгги ўйинида. Футболни тарк этадиган кун. Анчелотти унга ўйин тугашига ўн дақиқа қолганда алмаштиришини, шу орқали томошабинлар билан хайрлашиш имконини беришини айтганда, ўша онлар яқинлашган пайт, Бекҳэм росмана йиғлай бошлаган. Иккинчиси, яқинда, Месси Майамига келиб, Бекҳэм жамоаси сафида жаримадан гол урган пайт.

Футболчиларнинг йиғиси янгилик эмас. Тушунамиз ҳам. Ҳа, футболдан кетяпти ахир.

Лекин, агар шу тўрт серияни томоша қилиб, осон бўлмаган ҳаётни ҳеч бўлмаса экран ортида Бекҳэм билан яшаб кўринг-да, сиз ҳам йиғлайсиз. Билмадим, қайси онлар кўз ўнгидан ўтяпти? Биринчи голими? Биринчи мағлубият, ҳақоратлар, олқишлар... Месси гол урганда, билмадим, қайси жарима зарбасини хаёлидан ўтказган?

Эмпатия шу. Ҳаётда бошқа инсон ҳаётини яшамай туриб, уни айблашга, уни тушуняпман, деб ҳисоблашга ҳаққимиз йўқ.

Фильмни эса, тавсия қиламан.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 11:50, 24.11.2023.
Ўқилди: 1767 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.