Кириш Регистрация
03/11 00:45 Монца 0-1 Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи 2-1 Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи 0-3 Аталанта
03/11 18:00 Атлетико 2-0 Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург 1-1 ОКМК
03/11 19:00 Торино 0-1 Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм 4-1 Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона 3-1 Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Челси
03/11 22:00 Верона 3-2 Рома
03/11 22:30 Севилья 0-2 Реал Сосьедад
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 22:30 Эмполи - Комо
04/11 22:30 Парма - Женоа
05/11 00:45 Лацио - Кальяри
05/11 01:00 Сельта - Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм - Брентфорд

Муни «Андижон» йиғинида қатнашди

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум ўзининг омадсиз иштироки натижасида олий лигани тарк этган «Андижон» жамоаси янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриб, яна олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилган.

Шу сабабли ҳам айни пайтда клуб мураббийлари маҳаллий футболчилар билан ўзининг дастлабки ўқув машғулотларини бошлади. Эътиборли жиҳати шундаки, «Андижон» клуби сафида «Машъал-96» жамоасининг чап қанот ярим ҳимоячиси, ўсмирлар терма жамоасига номзод саналадиган Муни Мирмуҳсин Юсупов ҳам машғулотларда қатнашди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз керакки, 2012 йилги мавсумда «Машъал-96» жамоаси Қашқадарё футбол лигаси ғолиблигини қўлга киритди. Муни ушбу мусобақа тўпурари бўлди.

Биз бу йилги мавсумда янги жамоада тўп суриши мумкин бўлган футболчи билан боғланган ҳолда тайёргарлик жараёнлари ва унинг келгусидаги режалари хусусида қисқача суҳбат уюштирдик.

— Муни, билишимизча, «Андижон» клубининг йиғинларида қатнашибсиз? Шу ростми?
— Ҳа, рост. Янги йилда илк бора «Андижон» жамоаси билан машғулот ўтказдим.

— Хабарларга қараганда, сизга олий лига клубларидан ҳам таклиф тушаётган экан. Хусусан, пойтахт жамоалари билан бир қаторда «Насаф» жамоаси ҳам сизга қизиқаётган экан.
— Ҳа, қизиқишгани рост. Фақат бу масалада ўша клублар отам билан гаплашишган.

— Сир бўлмаса, қайси клубга ўтишни режалаштириб турибсиз?
— Бу масала юзасидан сўнгги қарорни отам чиқаради. Шунинг учун мени қайси жамоада ўйнашим борасида отам билан гаплашганингиз маъқул.

— «Андижон» клуби билан машғулотлар ўтаганингиз бу жамоага келганингизни тасдиқлайдими?
— Йўқ, 15 январдан бошлаб «Машъал» клуби ихтиёрида бўламан. Клуб Янгиерда мавсумга тайёргарлик учун ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришини режалаштирган. Мен айнан Янгиерда жамоа таркибига келиб қўшиламан.

— «Машъал» билан шартномангиз неча йилга тузилган?
— Мени ҳозир ҳеч қайси клуб билан шартномам йўқ. Янги шартномага келсак, юқорида таъкидлаганимдек, бу борада якуний қарорни отам чиқарадилар. Шу сабабли ҳам янги мавсумда қайси жамоада ўйнашимни аниқ айта олмайман. Балки фаолиятимда буткул бурилиш ясаб, йилни бошқа бир жамоада бошлашим мумкиндир. Бироқ ҳали бир тўхтамга келганим йўқ.

P.S: Муни ҳақида мухлислардан кўра мутахасислар кўпроқ ва яхшироқ билишади. Боиси айнан 1996 йилда туғилган футболчилар орасида унинг иқтидори борасида улар етарлича маълумотга эга. Бироқ мана шундай иқтидорли футболчини нега Эронда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига чақирилмагани кишини ҳайрон қолдиради. Агар ёдингизда бўлса, бутун мусобақа давомида терма жамоамизнинг айнан чап қанот ярим ҳимоясида сезиларли муаммо юзага келганди. Ўйлаймизки, мана шундай иқтидорли футболчилар терма жамоамиз селлекционерлари эътиборидан четда қолмайди.

Яна бир жиҳат. «Машъал» жамоасининг олий лигадан тушиб кетиши натижасида академияни бир қатор иқтидорли футболчилар тарк этишига сабаб бўлмоқда. Агарда клуб рахбарияти ўз вақтида бу борада аниқ чораларни амалга оширмаса, «Машъал-Академия» кўплаб иқтидорли футболчиларини қўлдан чиқариши мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:34, 12.01.2013.
Ўқилди: 6654 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.