Кириш Регистрация

Сергей Арслонов: «Мавсумни кучли олтиликда якунлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Пахтакор» (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар устози Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Дастлаб «Пахтакор» жамоасини навбатдаги чемпионлиги билан табриклайман. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? «Пахтакор»ни бугунги жанговар ҳаракатига, кучли ўйинига қарши туриш анча қийин бўлди, айниқса, биринчи таймда. Йигитлар икки тўп фарқи билан ортда қолаётганларида ҳам қўлларини пастга туширмадилар ва астойдил ҳаракат қилишди.

Улар ўйинни сақлаб қолишга жон-жаҳдлари билан курашишди ва ҳатто бир бор гол ҳам урдилар. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишган бўлсада, аммо бунга имкон бўлмади.

Футболчиларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман ва шу ўринда ишқибозларимизга ҳам алоҳида раҳмат. Афсуски, бугун уларга хурсандчилик улаша олмадик.

Ҳа, биз вазиятни тушуниб турибмиз. Чемпионатимиздаги ҳар бир учрашув ва тур жуда қизиқарли давом этяпти. Шундай бўлсада, мақсадимиз битта: кейинги учрашувда ғалаба қозониш. Қўлимиздан келганича 6-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз ва бор кучимизни ишга соламиз.

Сурхон мавсумни қандай ўтказди? Яхши, ўринли ва шунингдек қийин савол. Олдимизда яна битта ўйин борлиги сабабли бу ҳақида фикр билдиришим қийинроқ. Тўғриси, кўпчилик «Сурхон»дан бундай натижаларни кутмаганди.

Қўлимиздан келганича юқори ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қиляпмиз. Жамоамиз ҳали ёш. Мавсум тугаганидан сўнг тўлиқ таассуротларим ҳақида айтишим мумкин», – деди Арслонов.

Киритилди: 23:35, 24.11.2023.
Ўқилди: 1079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.