Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

"Барселона" Гави ўрнига сотиб олиши мумкин бўлган бешта ярим ҳимоячи: улар кимлар?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум аввалида Хави Гави ҳақида шундай деганди: "Ҳозирда усиз ўйинимизни қуриш жуда ҳам қийин масала". Ҳозир "Барселона" муҳим футболчисидан айрилди ва мавсум охирига қадар шундай бўлади. Эндиликда, Хави ва клуб раҳбарияти олдида Гавининг ўрнини тўлдириш масаласи турибди. Январдаги трансферлар ойнаси бу ишни амалга ошириш учун айни муддаодир. Қуйида "Барселона" учун эҳтимолий номзодлар тақдим этилади.

Эдерсон ("Аталанта")

Эдерсон Каземирони кўриб, унга мухлис бўлгани ҳақида гапирган. Агарда у "Барса"га бориши керак бўлса, келажакда унга бу ишни қилиш тавсия этилмайди. Айтиш мумкинки, "Аталанта" таркибида у катта иш бажаради. Шу сабабли мутахассислар Эдерсон Гави ўрнини боса олади деб ҳисобламоқда. Ҳозирда Эдерсон 40 миллион фунтга баҳоланмоқда. 24 ёшли ярим ҳимоячи учун бу унчалик ҳам қиммат нарх эмас.

Жованни Ло Чельсо ("Тоттенхэм")

Ло Чельсо ҳозир "Тоттенхэм" асосий таркибида эмас. Аммо у Хавига Гави ўрнини тўлдиришда ёрдам бера олади. Тўғри, аргентиналик ярим ҳимоячида Гавидагидек динамизм ва боғлам қобилияти кучли эмас. Аммо у "Барса" учун ҳеч бўлмаса вақтинчалик ечим бўлиши мумкин. Ло Чельсо Ла-лигада яхшигина тажрибага эга. У ўтмишда "Вильярреал" ҳамда "Реал Бетис"да ҳаракат қилган. У бир пайтлар Лионель Месси томонидан "топ футболчи" дея таърифланганди.

Янхель Эррера ("Жирона")

Ўтган ёзда "Жирона" таркибидан Ориоль Ромеу харид қилинганди. Қишда эса яна ҳамшаҳар ва рақиб клубдан яна бир ярим ҳимоячи, Эррера сотиб олиниши мумкин. Венесуэла терма жамоаси аъзоси бу мавсумда ўз жамоасининг 13 та баҳсдан 11 тасини ютишида катта ёрдам берди. Шу сабаб "Жирона" уни сотмаслиги аниқ. Аммо "Барса" уриниб кўриши керак.

Гвидо Родригес ("Реал Бетис")

Гавининг жароҳати каталонияликларга ҳақиқий бош оғриғи бўлиши кутилмоқда. Негаки, у майдон марказида ягона ишончли вакил эди. Айниқса, Де Йонг ўрнини билдирмасликда Хави ундан фойдаланиб келди. Педри ва Фермин Гавининг ролини бажариб беришса, таянч соҳасига барибир бир футболчи етмайди. Шу сабабдан Родригес сотиб олиниши керак. 29 ёшли футболчи келаси ёзда эркин агентга айланади. "Барселона" эса уни "Реал Бетис"дан арзонроқ нархда сотиб олиши мумкин.

Тиаго Алкантара ("Ливерпуль")

Алкантара сўнгги бор "Барселона" либосини кийган вақтлар жамоада Хави сардор эди. Орадан ўн йилча вақт ўтди. Гави жароҳат олгач эса, Алкантаранинг қайтиши билан боғлиқ гаплар янграй бошлади. У бу мавсумда ҳали майдонга тушгани йўқ. Тиаго ўтган мавсум охирида олган жароҳатидан ҳалиям фориғ бўла олмади. 32 ёшли ярим ҳимоячининг "Барселона"га қанчалик кераклиги эса вақт масаласидир.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 20:41, 25.11.2023.
Ўқилди: 3572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2802]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2531]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2408]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2341]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2247]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2157]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2114]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2021]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [1988]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1882]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.