"Арсенал"га ярим ҳимоячи керак. Хабарларга кўра, Микель Артетага АПЛдаги етакчиликни мустаҳкамлаш учун янги футболчилар керак. Шу сабабли қишда Томас Парти сотилади.
Унинг ўрнига эса "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис харид қилинади. Луис учун "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирган. Парти эса "Ювентус" томонидан кузатилмоқда.