Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 13 январь куни 2013 йилдаги ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда федерация расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида Аҳмаджон Мусаев жамоаси ўтган мавсум Ўзбекистон Биринчилигида ғолиб чиқиб, Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берди. «Сўғдиёна»нинг ягона голига Сардор Қаҳҳоров муаллифлик қилди.

«Ушбу баҳс биз учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Шунинг учун ҳам бу ўйин натижаси биз учун катта аҳамият касб этмади. «Сўғдиёна» билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг. Айни дамда жамоамиз билан МДҲ кубогига тайёргарлик кўрмоқдамиз. «Сўғдиёна»га қарши баҳсда йиғинимизга жалб этилган барча футболчиларни синовдан ўтказдик ва икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширдик. Айтишим мумкинки, ҳозирда футболчиларнинг жисмоний ҳолати бир маромда эмас. Буни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш бўйича ўтказилган махсус тест натижалари ҳам кўрсатиб берди», дея ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда расмий сайт.

14 январь куни Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида ўзларининг иккинчи назорат учрашувини ўтказади. Бу сафарги рақиб яна бир Олий Лига вакили - «Қизилқум» жамоаси бўлади. Учрашув «Оқтепа» стадионида бўлиб ўтади. «Қизилқум»га қарши учрашув U-20 ёшлар терма жамоаси учун Тошкентдаги йиғин давомидаги сўнгги учрашув бўлади. Мусаев шогирдлари 17 январь кунигача Тошкентда йиғин ўтказишади ва шундан сўнг МДҲ кубогида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишади. Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси МДҲ кубогидаги дастлабки учрашувини Россия ёшлар терма жамоасига қарши учрашув билан бошлайди.

ЎЗБЕКИСТОН (U-20) - СЎҒДИЁНА 0:1 (0:1)
Гол: Сардор Қаххоров (24)
Ўзбекистон: 1-бўлим: Ғанишер Холмуродов, Жалолиддин Саидов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Асилжон Мансуров, Ихтиёр Тошпулатов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Шоҳназар Норбеков, Сергей Рекун, Абдул Азиз Юсупов, Жасурбек Ҳакимов, Жаҳонгир Абдумўминов
2-бўлим: Баходир Мирсоатов, Максимилян Фомин, Тохиржон Шамсиддинов, Бобурбек Йўлдошев, Муҳсинжон Убайдуллаев, Абдуллох Алимов, Владимир Козак, Аббосбек Махсталиев, Джамшид Искандаров, Тимур Ҳакимов, Игорь Сергеев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:38, 14.01.2013.
Ўқилди: 3949 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.