Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

«Локомотив» назорат учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси БААда ўқув-машғулотлар йиғинини олиб бормоқда. Ушбу йиғин доирасида жамоамиз мураббийлари футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини яхшилишдан ташқари ўйин амалиётини шакллантириш ва асосий таркибни аниқлашга жиддий эътибор қаратишмоқда. Бу бежиз эмас, зеро, 9 февраль куни "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида БААнинг "Ан-Наср" клуби билан куч синашади. Масъулиятли ўйин олдидан ўйин амалиёти жуда муҳим. Шу боис мураббийлар штаби назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий ёндошмоқда.

Кеча "темирйўлчилар" Қатарнинг "Ар-Райан" жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу клуб сафида ўз вақтида бир қатор жаҳон юлдузлари тўп суришган. Ҳозир ҳам қатарликлар таркиби у қадар чакки эмас. Бироқ, ғалабаларга чанқоқ "Локомотив" номдор рақибига асло бўш келмади. Аксинча, ўйинни яхши ўтказгани ҳолда 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Тўпларни "Локомотив"дан Дилшод Раҳматуллаев (пенальти) ва Иван Нагаев киритишди. Энди "темирйўлчилар" 17 январь куни Украина чемпиони "Шахтёр"га қарши майдонга тушишади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:19, 14.01.2013.
Ўқилди: 4300 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик