Кай Хаверц"Арсенал" сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди.
Чемпионлар лигаси доирасида "Ланс"га қарши ўйинда вингер 13-дақиқада ҳисобни очди.
"Арсенал" учун аввалги ўйинда Хавертц "Брентфорд"га (1:0) ғалаба келтирган голга муаллифлик қилганди. Немис футболчиси ўтган ёзда "Челси"дан келганидан бери биринчи марта кетма-кет икки ўйинда гол урди.
Ноябрь ойида ҳам Хавертц Германия терма жамоасининг Туркия билан ўртоқлик учрашувида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаб, гол урганди. У клуб ва терма жамоа сафида ўтказган сўнгги 4 ўйинда 3 та гол урган.