"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Наполи"га қарши ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У шундай дейди:
"Беллингем жарима майдончасига кириш борасида устаси фаранг. У худди мотоцикл каби кириб келади. Ҳеч ким Беллингемни ҳозиргидек тез мослашиб кетишини кутмаганди. У ҳатто рақибларни ҳам хайратга солмоқда".