Кириш Регистрация

"Байер"нинг ғалабали серияси 14 та ўйинга етди

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсо шогирдлари Европа лигасида "Хеккен"ни меҳмонда мағлуб этишди – 2:0.

Ушбу турнирда леверкузенликлар шу пайтгача гуруҳ босқичининг барча бешта турида ғалаба қозонишган. Улар 1994/95 йилги мавсумда УЕФА кубогида ўрнатилган клуб рекордини такрорлашга муваффақ бўлишди. "Байер" ҳеч қачон Европа кубогида кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозона олмаганди.

Умуман олганда, Германия жамоаси барча турнирларда кетма-кет 14 та ғалабага эришди. Бу мавсумда у фақат "Бавария"ни мағлуб эта олмади (2:2).

Кейинги учрашувда “Байер” 3 декабрь куни Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:33, 01.12.2023.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик