Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилдаги илк йиғинини якунлади. Темур Алимхўжаев шогирдлари 6 кун давомида Тошкент шаҳрида машғулотларни олиб боришди. Йиғин давомида Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси футболчилари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
Темур Алимхўжаев «Пахтакор» ва «Спартак» клубларининг 1999 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоаларига қарши ўйинларида Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси йиғинига жалб этилган 26 футболчининг барчасига ўзини кўрсатиш имконини берди. «Пахтакор»га қарши ўйинда Ўзбекистон U-14 терма жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Спартак»га қарши учрашувда Алимхўжаев шогирдлари 3:0 ҳисобида имкониятни бой беришди.
«Мавсумнинг дастлабки йиғинида ёш футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тўп билан ишлаш маҳорати, майдонда фикрлай олиши, техник-тактик тайёргарлиги ва бошқа бир қатор жиҳатларга асосий эътиборни қаратдик. Биз фақатгина шу ўйинчилар билан чекланиб қолмаймиз, ушбу йиғинда 10га яқин футболчиларни саралаб олдик, апрель ойида бўладиган саралаш баҳсларига қадар 100га яқин футболчини кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз», - деди Темур Алимхўжаев йиғин ҳақида тўхталаркан. Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги йиғини февраль ойида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси бу йил 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади. U-14 Осиё чемпионати саралашида Темур Алимхўжаев шогирдлари Непал, Афғонистон, Мальдив ороллари, Бутан ва Тожикистон терма жамоалари билан бирга «С» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, мусобақалар 5-10 апрель куни Непалда бўлиб ўтади. Саралаш баҳсларига тайёргарлик, шунингдек, йил давомида режалаштирилган бошқа йиғинлар доирасида терма жамоа 20дан ортиқ ўртоқлик-назорат учрашувларида қатнашади.
Маълумот ўрнида, Темур Алимхўжаев 2012 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.
|
Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси йиғинида (10-15 январь)
иштирок этган футболчилар рўйхати |
||||||||
|
№ |
Исми, фамилияси |
Туғилган йили |
Клуби |
Туғилган жойи |
||||
|
Дарвозабонлар |
||||||||
|
1 |
Сайфуллахонов |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
2 |
Ҳасанбой Абдувалиев |
2000 |
«Пахтакор» |
Наманган |
||||
|
3 |
Амир Лутфуллаев |
2000 |
«Насаф» |
Қарши |
||||
|
Ҳимоячилар |
||||||||
|
4 |
Ҳамидулло Бекмирзаев |
2000 |
«Пахтакор» |
Самарқанд |
||||
|
5 |
Марлен Чобанов |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
6 |
Шоҳзамон Хайруллаев |
2000 |
«Янгиер» |
Янгиер |
||||
|
7 |
Жалол Отажонов |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
8 |
Жавоҳир Шокиров |
2000 |
«Насаф» |
Қарши |
||||
|
9 |
Беҳруз Раупов |
2000 |
«Насаф» |
Қарши |
||||
|
10 |
Абубакир Мўйдинов |
2000 |
«Бунёдкор» |
Тошкент |
||||
|
Ярим ҳимоячилар |
||||||||
|
11 |
Жавоҳир Ниғматуллаев |
2000 |
«Янгиер» |
Янгиер |
||||
|
12 |
Ғайрат Азизхўжаев |
2000 |
«Бунёдкор» |
Тошкент |
||||
|
13 |
Комил Қобилов |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
14 |
Шаҳзод Азмитдинов |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
15 |
Жамшид Абдуллаев |
2000 |
«Насаф» |
Қарши |
||||
|
16 |
Фаррух Жўраев |
2000 |
Навоий |
Навоий |
||||
|
17 |
Арам Маркарян |
2000 |
«Бунёдкор» |
Тошкент |
||||
|
18 |
Асадбек Собиржонов |
2000 |
«Пахтакор» |
Янгиер |
||||
|
19 |
Иброҳим Турғунбоев |
2000 |
«Пахтакор» |
Янгийўл |
||||
|
20 |
Баҳром Соатов |
2000 |
«Пахтакор» |
Наманган |
||||
|
21 |
Отсон Ўрунов |
2000 |
«Пахтакор» |
Навоий |
||||
|
Ҳужумчилар |
||||||||
|
22 |
Қудратиллаев |
2000 |
«Пахтакор» |
Тошкент |
||||
|
23 |
Элбек Йўлдошев |
2000 |
«Андижон» |
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:00, 16.01.2013.
Ўқилди: 5371 марта. Фикрлар: 3 та.
ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАРБеллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14510] Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4424] «Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [4086] Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3461] Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3193] Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [3084] Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2602] Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2586] Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2388]
| ||||













