Каталониянинг «Барселона» клуби ҳудумчиси Лионель Месси жамоасида бош мураббий алмашганидан сўнг бўлган ўзгаришлар борасида гапириб ўтди.
«Биз худди олдингидек учрашувларга тайёрланмоқдамиз. Аммо баъзи ўзгаришлар бор. Гвардиола ва Виланова бутунлай бошқа шахслар. Демак уларнинг иш услубида ҳам фарқ бўлиши табиий».
«Пепда ҳам, Титода ҳам ўйинга чиққанимизда ёки машғулотларни олиб борганимизда ўз ғояларини айтишади».
«Тўғрисини айтадиган бўлсам, Абидал ва Виланованинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар жамоага катта таъсир ўтказди. Аммо биз бундай мураккаб вазиятдан бирлашган ҳолда чиқиб кета олдик. Ҳаммаси яхшилик билан тугади. Виланова ҳалиям даволанмоқда, аммо у билан ҳаммаси жойида. Бу энг асосийси», дейди Месси ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.