"Манчестер Сити"нинг универсал ҳимоячиси Йошко Гвардиол "Астон Вилла"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Чемпионатнинг кетма-кет учта ўйинида дуранг ўйнаган “шаҳарликлар” Премьер-лигада биринчи ўриндан учинчи ўринга тушиб кетди. Чоршанба куни амалдаги чемпион тўртинчи ўринда ва ўзларидан атиги бир очко ортда бораётган “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади.
"Бу осон бўлмайди, лекин биз тикланишимиз ва тайёр бўлишимиз керак. Биз ўз фазилатларимизга ишонамиз, биз ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Бизнинг вазифамиз бирлашиш ва энг яхши қиладиган ишни қилишда давом этишдир", - дея Гвардиол сўзларини келтирмоқда City Xtra.