Дам олиш кунлари Германия чемпионатида «Бавария» ва «Берлин Унион» ўртасидаги ўн учинчи тур учрашуви бўлиб ўтмади. Баҳс кучли қор ёғиши сабабли қолдирилди.
Энди «Бавария» - «Унион» ўйини 24 январь, чоршанба кунига белгиланган. Бу ҳақда Мюнхен гранди матбуот хизмати хабар бермоқда.