Дани Алвес 12 йилга қамалиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси 2022-йил декабрь ойида Барселонадаги тунги клубда аёлни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсда сақланмоқда. 14 ноябрь куни суд терговни якунлагани маълум бўлди. Прокуратура футболчига 9 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда.
Бироқ жабрланувчининг адвокати суднинг айблов ҳукми чиққан тақдирда футболчига нисбатан 12 йиллик қамоқ жазоси сўрашини расмийлаштирди, деб хабар бермоқда UOL нашри. Испанияда бундай турдаги жиноятлар учун энг кўп жазо ўн икки йил ҳисобланади.
Адвокатнинг илтимоси прокурор тавсияси билан бирга судга берилади. Энди Алвес ҳимоясида Барселонада бўлиб ўтадиган суд мажлиси учун ҳужжатларнинг якуний тўпламини тақдим этиш учун беш иш куни бор.
Барча ҳужжатларни қўлида олиб, суд 2024 йилнинг биринчи ойларида бўлиб ўтиши керак бўлган суд муҳокамаси санасини белгилайди.
Қайд этилишича, Алвес судга 150 минг евро тўлаган, шунда айблов ҳукми чиққан тақдирда жазонинг максимал муддати икки баробарга қисқартирилади. Прокуратура жазони енгиллаштирадиган жарима тўлашга рози эмас, аммо бу тартиб Испания адлия тизимида қонунийдир - уни рад этиб бўлмайди.