Лондоннинг “Арсенал” клуби вингери Букайр Сака Англия Премьер-лигасида “Лутон Таун”га қарши кечган ғалабали ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бу ерда ўйнаш осон эмаслигини ҳамма билади, лекин биз бугун энг яхши формамизда эмас эдик, деб айтмаган бўлардим. "Арсенал" кўплаб вазиятлар яратди. Сўнгги дақиқалардаги ғалабалар? Агар ғалаба қозонсак, бу яхши белги.
"Арсенал"даги 200-ўйинимни ўзим севган жамоам учун ўтказишдан яхшироқ нарса йўқ. Биринчи гол? Мен бўшлиқни кўрдим, ундан фойдаландим ва гол урдим", — деди Сака BBC билан суҳбатда.