Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клубида президентлик учун кураш қизғин давом этмоқда, унга икки номзод – аргентиналик иқтисодчи Андре Ибарра, шунингдек, “Барселона” ва “Вильярреал”нинг собиқ футболчиси Хуан Роман Рикельме даъвогарлик қилмоқда. Рикельме Ибарранинг Эдинсон Кавани трансферини танқид қилганига муносабат билдирди.
"Синьор Ибаррадан клуб футболчиларига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қиламан. “Бока Хуниорс” тарихидаги энг яхши хорижлик футболчи Каванини таклиф қилдик. Биз унинг клуб футболкасини кийганидан фахрланамиз", деди Рикельме.