«Лос-Анжелес» марказий ҳимоячиси Жоржио Кьеллини яқин орада «Ювентус»га қайтиш ниятида.
Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси туринликлар сафидаги 15 йиллик фаолиятидан сўнг 2022 йилнинг ёзида АҚШга кўчиб ўтганди.
«Мен келажагимда фақат «Ювентус»ни кўраман. У ерга қандай мақомда қайтишимни билмайман, лекин умримнинг деярли ярмини шу клубда ўтказдим.
Мен ҳали ҳам «Юве»га яқинман ва бу мавсумда жамоа яхши ўйин кўрсатаётганидан жуда хурсандман. Мен яна стадионда бўлишни ўйлаяпман», – деди футболчи.