Испаниянинг «Атлетик» клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте Туриннинг «Ювентус» клуби таклифига рози бўлди. Ушбу трансфер 2013 йилнинг июнида кучга киради. Бу ҳақда «Маrca» нашри хабар тарқатди.
Футболчининг агенти туринликлар билан шартноманинг сўнгги шартларини муҳокама қилмоқда. Кейинги ҳафтада трансфер расман маълум қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шартнома тўрт йилга мўлжалланган бўлиб Льоренте йилига 4.5 миллион евро маош олиши кутилмоқда.