"Тоттенхэм"га марказий ҳужумчи керак. Хабарларга кўра, "Ювентус" футболчиси Душан Влахович "Тоттенхэм" радарига тушган. 23 ёшли марказий ҳужумчи қишки трансферлар ойнасида АПЛга йўл олиши мумкин.
Сербия терма жамоаси аъзоси 2021 йилда "Фиорентина"дан сотиб олинганди. Влахович Харри Кейн ўрнини эгаллаши айтилган. У "шпорлар" сафида ҳафтасига 247 минг фунт маош олиши мумкин.