"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Журналист Санти Уна хабарига кўра, томонлар ўртасида янги беш йиллик шартноманинг барча шартлари келишиб олинган.
Манбанинг қайд этишича, "ПСЖ" раҳбарияти Заир-Эмерининг 18 ёшга тўлгунча кутиши керак. Бу ёшга етганда футболчи 5 йиллик шартнома имзолаши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда 17 ёшли Заир-Эмери Лига 1'да иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Яқинда франциялик футболчи ўз миллий терма жамоаси сафида дебют ўтказди ва у ерда биринчи ўйиндаёқ гол урди.