«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони клубига тезроқ қўшилмаганидан афсусда:
«Лекин ҳозир мен жуда хурсандман ва «Ан-Наср»га Европадагидан икки баравар кўп кучимни бераман», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради Sportskeeda.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли португалиялик футболчи шу йилнинг январь ойида Ар-Риёд жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.