Кириш Регистрация

Бразилияда 21 ёшли футболчи чақмоқ уриши натижасида вафот этди

Баҳо:
+ | -

Футболчи Кайо Энрике де Лима Бразилиядаги ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида вафот этди. Спортчи 21 ёшда эди, яна олти нафар футболчи жароҳат олган, деб хабар берди Бразилиянинг Globo нашри.

"21 ёшли Кайо Энрике де Лима Гонсалвес исмли футболчи Санто Антониодаги "Платинада" стадионда футбол ўйини чоғида чақмоқ уриши оқибатида вафот этди”, — дейилади материалда.

Футболчи "Униау Жапиренсе" ҳаваскорлар жамоасида ўйнаган. Парана штатида минтақавий ҳаваскорлар кубоги мусобақаси вақтида ёмғир ёғди. Ўйин давомида чақмоқ чақди. Ҳодиса оқибатида ўша пайтда майдонда бўлган яна олти нафар футболчи жароҳат олди. Футболчилар касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда жароҳат олган беш футболчи шифохонада шифокорлар назоратида қолмоқда. Яна бир спортчи эса оғирроқ аҳволда касалхонага ётқизилган. Қайд этилишича, барча жабрланганларнинг танаси куйган.

Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, йилнинг шу даврида иқлимнинг беқарорлиги туфайли момақалдироқ ва чақмоқ уриши эҳтимоли жуда юқори.

Киритилди: 21:23, 12.12.2023.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7021]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3405]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3176]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2990]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2145]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2016]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1968]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1864]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик