"Барселона" футболчилари Хави кўп дам олиш куни бераётганидан ҳайратда.
SER Catalunya нашри хабарига кўра, "Барселона"нинг баъзи ўйинчилари, жумладан, жамоа етакчилари кўп дам олиш куни берилаётганидан ҳайратда.
Ўтган мавсумда Хави яхши ўйнаган футболчиларга мукофот сифатида қўшимча дам олиш кунлари берди. Ўшанда мураббийнинг усуллари ҳеч қандай савол туғдирмади. Бироқ, ҳозир жамоанинг бунчалик тез-тез дам олиши яхши қабул қилинмаяпти.