Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов ярим финалнинг биринчи сетида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида ҳал қилувчи баҳслар бошланди.

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада кеча ярим финалнинг дастлабки жанглари бўлиб ўтди. Регламентга кўра, ярим финалнинг илк кунида томонлар 4 тадан партия ўтказишди. Агар дуранг қайд этилса, қўшимча "армагеддон" тай-брей ўйин ўтказилади.

Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмаси учун АҚШлик Со Уэслига қарши 4та жанг ўтказди. Биринчи партияда дуранг вазиятда ҳамюртимиз ғалаба учун ҳаракат қилиб, таваккалга қўл урди. Аммо вақт қисқалиги учун Нодирбек хатога йўл қўйди ва партияни бой берди.

Абдусатторов иккинчи партияда оқ доналарда тажовузкор ўйин кўрсатган бўлса, Со дуранг учун ҳаракат қилди. Ватандошимиз 36-дақиқага келиб ғалабани расмийлаштирди. Натижада ҳисоб тенглашди.

Учинчи партияда ўйин тенг кечди. Эндшпилда эса Нодирбек рақибнинг икки пиёдасини ютиб олди ва Уэслини хато қилишга мажбур эди. Натижада ғалаба қозониб, 2-1 ҳисобида олдинга ўтиб олди.

Охирги партияда ўзбек гроссмейстерини дуранг ҳам қаноатлантирар эди. 34-юришга келиб юришлар 3 марта такрорлангач, томонлар дурангга имзо чекишди.

Оқибатда Абдусатторов биринчи сетни 2,5 - 1,5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Бугун ҳам худди шундай тартибда иккинчи сет баҳслар ўтказилади.

Иккинчи ярим финал эса Фабиано Каруана ва Магнус Карлсен ўртасида кечди. 4 партиядан сўнг 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, "армагеддон"да норвегиялик шахматчининг қўли баланд келди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:35, 14.12.2023.
Ўқилди: 1590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.