"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфий жамоасининг Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан дуранг (1:1) ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди, лекин плей-оффга чиқа олганимиз яхши. Айниқса, “Милан” ва “Ньюкасл”га қарши ўйинлар қийин бўлди. Ўйлайманки, биз бугун ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Гуруҳ қанчалик қийин бўлганини ҳисобга олсак, 1/8 финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Биз қониқдик", - деди Ал-Хелайфи УЕФА расмий сайтига.