«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста клуб дарвозабони Виктор Вальдеснинг шартномасини узайтирмаслик борасидаги xабарга фикр билдирди.
«Вальдесни соғинаман, лекин унинг қарорини ҳурмат қиламан. У клуб тариxидаги энг асосий ўйинчилардан бири ҳисобланади. Вальдес xавотир олмаса ҳам бўлаверади, чунки ҳеч ким унинг жамоани тарк этишини нотўғри тушунмайди.
Клубга жуда кўп нафи теккани учун унга миннатдорчилик билдиришимиз керак. Клубда бошқа ўйнамайсан дейиш осон, лекин бу қарор узоқ вақт давомида қабул қилинди»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий сайти.