"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ҳакамларга нисбатан танқидий баёнотлари учун жазоланмайди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси қарорига асосланиб, "Арсенал" расмий сайти хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, мустақил тартибга солиш комиссияси Микель Артетага қўйилган қоидаларни бузганликда айбловни исботланмаган деб топди. Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Артета Англия футбол ассоциацияси вакиллари билан учрашиб, "Ньюкасл" билан ўйинни бошқараётган ҳакамларга айтган сўзларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди. Англия футбол маъмурлари испаниялик мутахассисга E3.1 қоидасини бузганликда (ўйин расмийларини ҳақорат қилиш ва ўйин обрўсига путур етказиш) айблов қўйилганди.
"Арсенал" жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг 16-туридан сўнг 36 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Ливерпуль” пешқадам (37 очко).