"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес клуб раҳбарлари билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Аввалроқ, 43 ёшли испанияликнинг ишидан жамоанинг барча юқори лавозимли амалдорлари мамнун эмаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
"Менинг президент, Деку ва Рафа Юсте билан ажойиб муносабатларимиз яхши. Ҳозир мен лойиҳамизга ва қилаётган ишимизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонаман", - деди Хави каталонияликлар клуби матбуот хизматига.
16 турдан кейин "Барселона" 34 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
16 декабрь, шанба куни “кўк-анорранглилар” сафарда “Валенсия” билан ўйнайди.