Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ао Танака: «Мундиал-2022 биз учун мисли трамплин...»

Баҳо:
+ | -

Япония миллий жамоаси бундан 12 ой муқаддам Қатар мундиалида ЖЧ-2010 ғолиби Испания термасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, бутун футбол оламини ларзага солганди.

 Ўзи турнир стартида Германия миллий жамоаси билан баҳсда расмийлаштирилган ғалабаёқ «самурайлар» шашти баланд эканлигидан дарак берганди. «Қизил фурия»ни таслим этиш асносида эса, японлар ўз гуруҳларида 1-ўрин орқали «плей-офф»га чиқишди. Ўша учрашувда ҳал қилувчи голга Ао Танака муаллифлик қилди. Айтиш жоиз, бу ЖЧ тарихига энг эсда қоларли голлардан бири сифатида кирди. Эсласангиз, Каору Митома узатмасидан олдин тўп чизиқдан ўтгандек кўринган, лекин голни аниқлаш технологияси туфайли ҳаммаси қоида асосида бўлгани тасдиқланган эди. Кучли рақибни шундай гол билан енгиш - бу ўйин унутилмас қарама-қаршиликлар қаторига киришини таъминлади. ФИФА расмий сайти яқинда ўша машҳур ўйиннинг энг машҳур ижрочиси - Танакадан эксклюзив интервью олди. Ао суҳбат жараёнида аввало, ажиб голини эслади, ўша пайтдаги тафаккури ва кейинги жаҳон чемпионатига интилиши ҳақида сўзлади.

- Қатар мундиалига ҳам 1 йил бўлди. Ортга назар солиб, турнирни қандай эслайсиз?

- Аввало, ЖЧ-2022 мен учун тасаввуримдагидан ҳам эҳтиросли бўлганини айтишим керак. Ҳа, хорватлардан қабул қилинган мағлубият алами ҳамон тарқалмади, лекин Қатарда бутун дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар ЖЧни нега катта эҳтирос билан томоша қилишларини теран тушундим. Шунингдек, ўзим учун аниқ хулосалар чиқардим - ҳали ўрганишим зарур жиҳатлар кўплигини англадим. Финал (Франция - Аргентина) томошасининг ўзи - бир олам. Ахир ҳал қилувчи баҳс футбол билан шуғулланадиган ҳар бир кишини алоҳида илҳомлантиргани тайин.

- Испанлар билан ўйинда ҳал қилувчи гол муаллифига айландингиз. Айни пайт ўша вазиятни ўйлаганингизда, хаёлингизга нималар келади?

- Бу гол бутун жамоа интилган ҳаракат мевасидир. Эҳтимол, режага кирмаган голдек кўрингандир, факт шуки, тўп оёғимга яхши тушди ва мўлжалда адашмадим. Очиғи, гол бўйича якуний қарорни кутиш жараёнида умуман ҳаяжонланмадик. Чунончи, ҳакам голни бекор қилса, бизда бошқа имкониятлар юзага келишини билардик.

- Жаҳон чемпионати вақти жамоада қандай ички муҳит ҳукм сургани ҳақида гапириб берсангиз...

- Бирлик ва яхлитлик! Албатта, четда қолганлар хаёлидан «Мен ҳам шу воқеалар марказида бўлишим керак» қабилида фикр ўтгандир эҳтимол. Асосийси, захирадаги йигитлар ҳам жуда яхши тайёргарлик кўришди ва жамоа ғалабасига ҳисса қўшишди. Бунда сира муболаға йўқ - жамоа­миз захираси ҳам ижобий натижаларда муҳим роль бажарди. Тетик иштирок яхлит куч сифатида нақадар яхши ҳаракатланганимиздан далолат бериб турибди.

- 2018 йили профессионал футболчи сифатида «Кавасаки Фронтале» сафида дебют қилдингиз. 4 йилдан кейин эса футбол оламининг энг йирик турнирида қатнашдингиз. Айтингчи, ўша вақт шу даражада тез юксалишни ўйлаганмидингиз?

- Очиғи, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Тўғри, болалигимдан ҳар доим жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилганман, лекин футболдаги дебют вақти бу ҳақда умуман ўйлаганим йўқ. Умуман, ортга назар ташласам, ҳаммаси ҳайратланарли даражада ривожланди. Биринчи марта саралаш босқичи ўйинида қайдномага кирганим ҳамон эсимда. Илк чақирувим катта шов-шувга айланган ва ўшандаёқ терма жамоада ўз жойимни топишга аҳд қилгандим. Кейин жаҳон чемпионатида ўйнаш орзуси қувватланди ва бор бунга алоҳида эътибор қарата бошладим.

- Мориясу ЖЧдан кейин ҳам Япония термаси бош­қарувида қолди. Бош мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Мориясу биринчи учрашувимиздаёқ доим диққат марказида турадиган одамдек таассурот уйғотди. Баъзи танқидлар Япония менталитети билан боғлиқ - буни ҳаммамиз яхши тушунамиз. Менимча, у ҳар қандай ҳолатда ўрнак кўрсатиш, ишонч бағишлаш ва бизни қўллаб-қувватлашга қодир. Менимча, жамоа­да бирлик туйғуси шакллангани - бу Мориясу меҳнати самараси.

- Япония термаси мундиалдан кейин ҳам барчани ҳайратга солишда давом этди. Жумладан, ЖЧ-2026 саралашида кетма-кет 2 марта 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Қатар-2022 тажрибаси Япония термасини мутлақо ўзгартирди. Айниқса, Германия ва Испания термаларидан устун келганимиз ишончимизни мисл­сиз даражада оширди. Ўйлайманки, Қатар-2022 биз - футболчилар, Япония термаси ва умуман бутун мамлакат футболи учун трамплин бўлди. Зеро, фақат амалий тажриба эвазига Германия ва Испания термалари каби катта рақибларни енгадиган даражага кўтарилиш мумкин. Эндиликда терма жамоага чақирилганлар ҳозирги стандартларга жавоб бериш йўлида янада кўпроқ тер тўкишади табиий равишда. Ўйлайманки, айни пайт яхши ҳолатдамиз. Фақат энди ушбу даражани янада яхшилаш талаб этилади. Футболда барқарорлик муҳим. 

- ЖЧ-2026га қаратилган мақсад ва амбицияларингиз қандай?

- Шахсан мен кейинги турнир вақти энг юқори спорт формасида бўлишни истардим. Ўйлайманки, ҳали ўсиш потенциалига эгаман, яъни футболчи сифатида юқорига интилиш учун йўл йўқ эмас. Хуллас, кейинги 3 йил давомидаги устувор вазифам битта - ўйин сифатини ўзимга маъқул даражага кўтариш. Жамоада етакчилардан бирига айланиш ва жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш... Булар ёввойи орзу эмас, балки ҳақиқий имконият! Шундай экан, бу борада қатъиятни ошириш йўлида ўз истеъдодимни ривожлантиришга алоҳида эътибор  қаратишим шарт.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 15.12.2023.
Ўқилди: 1041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.