Футбол мутахассиси Пол Мерсон АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйини олдидан фикр билдирди.
"Одамлар доим бу катта ўйин дейишади, лекин бу ҳақиқатан ҳам шундайми? Менимча, бу менинг дам олиш кунларидаги энг оддий башоратим – "Ливерпуль" анча қулай тарзда ғалаба қозонишини кутаман. Бруну Фернандеш дисквалификация қилинган, Люк Шоу, Рафаэль Варан ва Гарри Магуайр "Бавария"га қарши ўйинда жароҳат олгани сабабли, ҳаммаси яхши кўринмаяпти.
Айтайлик: "МЮ" "Энфилд"да дуранг ўйнаса, "Кристал Пэлас" "Манчестер Сити"га қарши натижага эришганидан кўра кўпроқ ҳайратда қоламан. Мен "Ливерпул"нинг ғалабасига шунчалик ишонаман, чунки Эрик тен Хаг жамоаси мутлақо жар ёқасида. "Бавария"га қарши ўйинда уларга ҳаракат эркинлиги берилди, аммо ҳеч нарса қила олишмади. Бунгача улар ўз уйларида "Борнмут"дан мағлуб бўлишган ва улар ғалаба қозонган ўйинларга қарасангиз ҳам, улар бу вазифани бажара олмадилар.
Мен "Ливерпул"дан уларни парчалаб ташлашини кутаман, шунинг учун мен бу ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилишини тахмин қиляпман. "Манчестер Юнайтед"дан ҳеч нарса кутмайман, чунки улар бу мавсумда етарлича ўйин кўрсата олишмади. Бошқа томондан, "Ливерпуль" лигада биринчи ўринни эгаллаб турибди ва байрам олдидан, ўйинлар қизғин ва тез ўтаётганда, улар шунчаки ғалаба қозонишлари керак, айниқса "Арсенал" билан ўйин кутилаётганда", - деди Мерсон Sportskeeda билан суҳбатда.
“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви 17 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.