Мюнхеннинг "Бавария" клуби директорлар кенгаши аъзоси Ули Хёнесс Бундеслигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Бавария"дан 4 очколик фарқ билан чемпионат жадвалида "Байер" пешқадамлик қилмоқда. Шу билан бирга, Мюнхен клубининг битта захира ўйини бор.
"Менимча, "Байер" жуда жиддий қабул қилиниши керак бўлган рақиб. "Лейпциг"да ҳам имконият бор. "Штутгарт"га келсак, буни аниқлашимиз керак, аммо "Боруссия Дортмунд" чемпионлик учун кураша олмайди. Бундай рақиблар билан апрель ойида чемпионликни нишонлай олишимиз даргумон. Бу эса немис футболи учун ёмон эмас", - деди Хёнесс Servus TV телеканалига берган интервьюсида.