Хави Ла Лигада ВАР музокараларини эълон қилиш қарорини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ, Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси бош ҳакам ва видеоёрдамчиларнинг суҳбатларини ҳамда ҳакам учун экранда акс эттирилган тасвирларни эълон қилинишига келишиб олганди. Музокаралар эълони 2024 йилнинг 10-14 январь кунлари бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги билан бошланади. Ла Лига ва Сегундада биринчи эълонлар 12-15 январь кунлари бўлиб ўтадиган турдан сўнг пайдо бўлади.
"Менимча, ҳакамлик шаффофлиги билан боғлиқ ҳамма нарса фантастик, бу олдинга ташланган катта қадам.
Бу уларни инсонийлаштиришга ёрдам беради, чунки улар майдондаги ҳакамлар каби жуда қийин иш. Бу бизга уларнинг қарорлари сабабларини яхшироқ тушунишга ва уларга ҳамдард бўлишга ёрдам беради", - деди “Барселона” бош мураббийи.













