Кириш Регистрация

Симеоне ҳакамни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Хетафе” билан дуранг (3:3) ҳақида гапирди.

“Биз тўртинчи ўйинни уч кун фарқ билан ўтказдик, ўйиннинг кўп қисмида озчиликда ўйнадик, шунинг учун йигитлар катта куч сарфлашди.

Учрашув қийин, қийин бўлишини билардик. Бир хил кучда ўйинни жуда яхши назорат қилдик. Кейин бизда устунлик бўлса-да, қийинлашди. Қолаверса, Маркос Льоренте ҳам алмаштирилиши керак эди.

Биз бу ўйинда Мемфис Депайга умид қилгандик ва у ўйин давом этар экан, яхшиланди. Аммо ҳакам Савични майдондан четлатиш ҳақидаги қароридан кейин ҳаммаси барбод бўлди - режани ўзгартиришга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, биз бутун вақт давомида етакчилик қилдик. Аммо якунда рақиб босимни оширди, вазиятлар ярата бошлади", – дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

17 турдан кейин “Атлетико” 35 очко билан Ла Лигада 4-ўринда бормоқда. Чемпионатда “Жирона” етакчилик қилмоқда (44 очко).

Киритилди: 10:27, 20.12.2023.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.