Карло Анчелотти "Реал" қишда янги футболчи билан шартнома имзолашини тан олди.
Мадридликлар ҳимоячи Давид Алабани жароҳат туфайли йўқотди. Мавсум бошида Тибо Куртуа ва Эдер Милитао ҳам худди шундай жароҳат туфайли сафдан чиққанди.
"Биз раҳбарият билан гаплашдик. Яқин кунларда вазиятга баҳо берамиз. Бизда вақт бор, чунки трансфер ойнаси 31 январда ёпилади. Биз энг яхши ечим излаяпмиз. Биз ҳали шошилмаяпмиз ва бу номлар ҳақида гапириш учун энг яхши вақт эмас.
Агар клубга мос келадиган футболчи билан шартнома имзолаш имконияти бўлса, буни қиламиз.
Бу мавсумнинг жуда қийин босқичи. Яхшиямки, уддасидан чиқаётган футболчиларга раҳмат айтишим мумкин. Жамоанинг шундай оғир даврда қилаётган ишлари ҳақиқатдан ҳам ўзгача.
Хочларнинг шикастланиши олдиндан айтиб бўлмайди. Бу мавсумда тиззасида ҳеч қандай муаммо бўлмаган футболчилар шундай жароҳат олишди. Буни назорат қилиб бўлмайди - бу мушакларнинг шикастланишидан фарқ қилади.
Ҳимоя марказидаги Тчуамени ҳақида:
Тчуамени марказий ҳимояда ўйнашни ёқтирмайди, худди қанотда ўйнашни ёқтирмайдиган Камавинга каби. Лекин фавқулодда вазиятда у ҳимоя марказида ўйнайди", - деди Анчелотти.