"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
"Мерсисайдликлар" Англия лига кубоги чорак финалида рақибларини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди.
"Ўйин менга ёқди ўйин, гол муаллифлари рўйхати, натижа ва индивидуал ҳаракатлар биргаликда майдонда жамоавий ўйинни ташкил қилади.
Биз ўз позициямизда дадил эдик ва ўйинимиз ажойиб эди. Бу бошидан охиригача жуда ва жуда яхши ўйин бўлди.
Олдинда кўплаб ўйинлар бор ва йигитлар аллақачон кўп ўйнашди, бу барчамиз учун қийин. Бу иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши керак бўлган ўйин эди ва шанба куни ҳам шундай бўлади. Шу боис бугунгидек ўйнаш ёқимли бўлди.
Йигитлар ўйнашни жуда ёқтиришди, улар қаттиқ меҳнат қилишди, лекин шу билан бирга баъзида қизиқарли футболдан завқланишди", - деди Клопп.