YouGov томонидан ўтказилган футбол маркетинги бўйича яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, "Реал Мадрид" дунёдаги энг машҳур клуб бўлиб қолмоқда. Америка Қўшма Штатлари, Хитой ва Саудия Арабистони - бу мамлакатларда ҳамма жойда айнан "Реал Мадрид" энг машҳур деб тан олинган.
Қизиғи шундаки, "ПСЖ" рўйхатда иккинчи ўринни эгаллаб турибди - бунга унинг таркибида аввалроқ Неймар ва Лионель Месси каби футболчилар ўйинагани сабаб қилиб кўрсатилган.
Учинчи ўрин эса Мюнхеннинг “Бавария” жамоасига насиб этди.