"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Альмерия"га қарши ўйиндаги (3:2) жамоасининг ўйини ҳақида гапирди.
"Биринчи бўлим номақбул ўтди ва мен буни йигитларга айтдим. Босим ва тажовузкорлик қабул қилиниши мумкин эмас эди. Ё йирқтичлардек югурамиз, ё бизга ҳеч нарса эриша олмаймиз, дедим. Бизда 2010 йилги "Барселона" йўқ. Ўтган йили биз тажовузкор эдик ва иштиёқимиз бор эди. Биз бунга боримизни бермай қўя олмаймиз. Ёки боримизни берамиз ёки ҳеч нарсага эришмаймиз. Биз уйғонишимиз керак.
Мен ҳозир жаҳл қилмаяпман. Мен жамоамдаги руҳ йўқлигидан шикоят қиляпман. Тўп ёнмоқда, улар босимни ҳис қилишмоқда, лекин мен футболчиларга нисбатан талабчанроқ бўлишим керак, лекин шу билан бирга уларни ҳимоя қилишим керак", - деди Хави AS билан суҳбатда.
18 турдан сўнг "Барселона" 38 очко билан Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда. Чемпионатда “Жирона” етакчилик қилмоқда (44 очко).