Sky Sports ёзишича, Буюк Британия ҳукумати инглиз клубларига Суперлигада қатнашишни тақиқлаши мумкин. Бу умумий тизимга қарши бориш сифатида баҳоланади.
Европа Иттифоқи суди қарори эса, британияликлар учун ҳеч нарсани англатмайди. Зеро 2020 йилда британияликлар бу иттифоқдан чиқиб кетишган.
Суперлига ҳақида энг кўп «Реал» ва «Барселона» қайғураётгани тушунарли, ахир айни дамда шу икки клуб ушбу лойиҳада қолган.
Қизиқ томони Суперлига низомига кўра, ушбу турнир бошланишигача садоқатни сақлаб қолган клубларга умумий бюджетнинг 15 фоизи берилиши кўзда тутилган экан. Яъни агар қачондир Суперлига бошланса, «Реал» ва «Барселона» қарийб бир миллиард евродан олишади.