УЕФА президенти Александер Чеферин Европа суди қарорига муносабат билдирди. Хабарингиз бор, суд УЕФА монополист бўлишга ва Европа Суперлигаси ташкил этилишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида қарор чиқарган.
"Улар хоҳлаган нарсани яратиши мумкин. Умид қиламанки, улар иккита клуб иштирокида ажойиб турнир ўтказишади.
Мен уларнинг турнир деб аталмиш тақдимотини томоша қилдим. Бу 2021 йилда уни ишга туширишга ҳаракат қилган ва ҳамма рад этган версиядан ҳам ёпиқроқ.
Футбол бирдамлигича қолмоқда. "Реал" ва "Барселона" нима қилаётганларини билишларига ишончим комил эмас. Футбол сотилмайди", - деди Чеферин Marca нашрига.