"Вулверхэмптон" ўз ҳужумчиси Хван Хи Чан билан янги шартнома имзолайди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 27 ёшли Жанубий кореялик футболчининг янги шартномаси 1 йилга узайтириш имконияти билан 2028 йилгача мўлжалланган бўлади.
Хван жорий мавсумда "бўрилар" сафида 18 та ўйинда 9 та гол уриб, 2 та голли пас берди.