Кириш Регистрация

Кучли ёмғир ўйин ўтишига тўсқинлик қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Нидерландия кубогининг 2-раундидан ўрин олган ПСВ – “Твенте” учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда Эйндховен клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда расман маълум қилди. Ўйиннинг янги санаси тез орада эълон қилинади.

Айни дамда Эйндховенда кучли ёғингарчилик бўлиб, секундига етти метр тезликда шамол эсмоқда. Синоптикларнинг фикрича, яқин икки соат ичида ёғингарчилик тўхтамайди. ПСВ аренасидан олинган кадрларга қараганда, стадионда улкан кўлмаклар пайдо бўла бошлади - футбол майдони ва унга чиқиш ўртасидаги бўшлиқ сув остида қолди.

Иккала клуб ҳам пайшанба куни турнирда кубок ўйинларини бошлашлари керак эди.

Киритилди: 02:11, 22.12.2023.
Ўқилди: 944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.